Blog

Сиз ўзингизни бу ҳаётда.

August 25, 2021

Сиз ўзингизни бу ҳаётда бутунлай кераксиз деб ҳисоблашингиз мумкин:

— Лекин кимдир ҳар тонг сиз совға қилган севимли финжондан қаҳва ичади.Кимдир радиодан сизни ёдга солувчи мусиқани тинглайди.

 

— Кимдир сиз совға қилган китобни ўқиб, унга бутун борлиғи билан берилади.Кимдир кечда ишдан қайтаётиб, сиз айтиб берган латифани эслаб жилмаяди.

— Кимдир ўзини ҳар қачонгидан кўпроқ яхши кўради, чунки сиз унга ёқимли хушомад айтдингиз.Ҳеч қачон, мен ҳеч нарсага таъсир ўтказмайман деб, ўйламанг.

— Сиз ортингиздан қолдираётган изни, ҳаттоки у жуда кичик ҳаракат бўлса ҳам, ўчириб ташлашни имкони йўқ.

 

Telegram